9 ой ичида Қозоғистон
иқтисодиёти салкам 5 фоизга юксалди. Ҳукумат йиғилишида Ижтимоий-иқтисодий
тараққиёт тўғрисида маъруза қилган Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров таъкидлашича,
соҳалардан қурилиш, савдо, алоқада энг юқори ўсиш кузатилган. Асосий капиталга киритилган
инвестиция ҳажми 12 фоизга ошган. Қозоғистон 8 ой ичида ташқи савдо динамикаси
ижобий, умумий ҳажми 91 миллиард доллар. Экспорт ҳажми ошган, товар импорти эса
салкам 40 миллиард долларни ташкил қилган. Мамлакатда сўнгги 7 ой давомида
кузатилиб келаётганидек, инфляция суръати камайган.
Алихан Смаилов,
Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Йил тугашига 2,5 ой
вақт қолди. Ишларни фаоллаштириш ва иқтисодиётнинг барча соҳаларида ўсиш суръатларини
ошириш керак. Масъул давлат органлари ва ҳокимликлар озиқ-овқат маҳсулотлари
нархини барқарорлаштириш, мамлакатда озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни
кенгайтиришни рағбатлантириши лозим. Нохомашё соҳаларда, шу жумладан, қайта
ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, IT, туризм ва бошқаларда
мамлакатдаги ҳамда хориждаги сармоядорларни жалб этган ҳолда инвестициявий
лойиҳаларни рўёбга чиқаришни жадаллаштириш зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.