Қозоғистон ва Канада чорвачилик ҳамда ўсимликшунослик соҳасидаги лойиҳаларни фаол амалга оширмоқда. Канада томони эртага ташкил қиладиган виртуал қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ўзаро шерикликни сезиларли равишда оширишга мўлжалланган. Бу ерда маҳаллий фермер хўжаликлари АСМ соҳасидаги илғор Канада технологиялари билан танишиши мумкин.
Ақилбек Камалдинов, Қозоғистоннинг канададаги элчиси:
- Маълумки, Канада агросаноат мажмуасини ривожлантиришда бой тажрибага эга, бу мамлакатимиз учун ҳам жуда аҳамиятли. Бу фақат ўхшаш иқлим шароитлари туфайли эмас, Канада қишлоқ хўжалиги борасида глобал етакчилардан биридир. Бу эса Қозоғистоннинг стратегик вазифаларига уйғун, миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун янги технологиялар жорий этишда қўл келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси