Қозоғистон
иқтисодий диверсификация масалаларида Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига
намуна бўла олади. Телеканалимизга берган эксклюзив
интервьюсида Ислом Тараққиёт банки вице-президенти Рами Аҳмад шундай деди. Унинг таъкидлашича, халқаро молия ташкилоти мамлакат сув
инфратузилмаларини ривожлантиришга бир миллиард доллардан зиёд маблағ
ажратди. Насия республика ва минтақа сув хавфсизлигини
таъминлаш учун сарфланади. Эксперт Қозоғистон банкнинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари ичида
алоҳида ўрин тутишини кўрсатди. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда Жазоирда ИТБ
гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказиляпти. Унда банкка аъзо бўлган 57 та
давлат, шу жумладан, Қозоғистоннинг молия, иқтисод, халқаро тараққиёт ва
режалаштириш вазирлари тўпланди.
Рами
Ахмад, Ислом Тараққиёт банки вице-президенти:
- Қозоғистон Марказий Осиё учун намуна
сифатида муҳим ўрин тутиши мумкин. Биз Қозоғистон билан янада фаол ва самарали
ҳамкорлик қилишдан умидвормиз. Гап фақат Ислом Тараққиёт банки бера оладиган
ёрдам эмас, унда муваффақиятларни намуна сифатида минтақа ва давлатларга кўрсатиш,
тарғиб қилиш ҳақида ҳам кетяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

