Халқаро экспедиция - Тарозда

Халқаро экспедиция - Тарозда

«Евроосиё юрагига саёҳат» халқаро экспедицияси қатнашчилари Қозоғистон бўйлаб саёҳатда. Эслатамиз, бир гуруҳ олим ва экспертлар турли минтақаларда бўлиб, вилоятларнинг маданий-тарихий, саноат, сайёҳлик қиёфасини ўрганмоқда. Экспедиция Аральск, Қизил Ўрда, Туркистон, Чимкент ва Бойқўнғирда бўлди. Энди эса Жамбил вилоятига етиб келди. Мутахассислар миллий санъат билан танишди, «Қадимий Тароз» этномажмуасида ҳунармандлар кўргазмасини кўрди. Сўнг Алматига йўл олади. Экспедиция Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам боради. Саёҳат Биринчи Иқтисодий форум ўтказиладиган Душанбе шаҳрида якунланади. Таъкидлаш лозим, кўчма экспедициянинг асосий мақсадидавлатлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш.


Мумомеджон Байжанов, экспедиция қатнашчиси:


- Биз, Москвадан бошласак, 4 минг километр йўл босдик. Умуман олганда, 51 кун ичида 8 минг километр йўл юрамиз. Экспедицияда 5 та давлат блогерлари бор.


Абдумалик Сарманов таржимаси