Қозоғистон ва Индонезия товар айланмаси 1 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Индонезия товар айланмаси 1 миллиард долларга етади

Қозоғистон саумали, шоколади ва Алмати апорти Индонезия бозорларига чиқарилиши кутиляпти. Пойтахтда бўлиб ўтган Индонезия ёзги фестивали доирасида икки мамлакат тадбиркорлари қатор шартномалар имзолади.  Жанубий Осиёдаги давлатдан мамлакатимизга қатор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб келтирилади. Августда томонлар Индонезияда учрашиши кутиляпти.

БЕКТАС МЕДГАТОВ, ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИМПОРТИ  КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

– Индонезия тадбиркорлари билан маҳсулот турларини муҳокама қилиш бўйича икки томонлама музокара имконияти туғилди. Биз янгидан ташкил этилган компаниядамиз. Индонезиядан  маҳсулот импорт қиламиз. Ҳамкорликда ўзимизда жадал тайёрланадиган угра чиқарувчи корхона очишни режалаштиряпмиз.

Ўтган йили Қозоғистон ва Индонезия орасидаги товар айланмаси 700 миллион долларни ташкил қилди. Ишларни кенгайтириш бўйича қатор тадбирлар амалга ошириляпти. Жорий йил охиригача бу кўрсаткич 1 миллиард долларга етиши мўлжалланган.

МУҲАММАД ФАЖРУЛ РАҲМОН, ИНДОНЕЗИЯНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ:

– Қозоғистон кўпроқ алоэ экспорт қилади. Биз эса кофе ва пальма ёғи етказиб берамиз. Бугунги кунда иқтисодни ҳам, маданиятни ҳам ривожлантириш муҳим. Икки давлат орасида рақамли мулоқот керак. Фильмлар, мусиқа, рақамли ўйинлар алмашиш лозим, деб ҳисоблайман.

Икки давлат фуқаролари орасида бориш-келишни жонлантириш ҳам режалаштирилган. Май ойидан Балидаги Инчхон орқали Алматига бевосита парвозлар очилди. Йилига 10 минг нафар қозоғистонлик Индонезияга боради. Асосан, Бали оролларини томоша қилади. Ҳозир икки давлат визасиз ташриф масаласини ҳал этиш ниятида.   

Абдумалик Сарманов таржимаси