Қозоғистонда қайта ишлаш саноати ривожланмоқда

Қозоғистонда қайта ишлаш саноати ривожланмоқда

Қозоғистон қайта ишлаш саноатида мавқеини кучайтирмоқда. Ўтган йили ушбу секторнинг ялпи ишлаб чиқаришдаги улуши тоғ-кон саноатидан ошди ва салкам 12,5 фоизга етди. 2025 йилнинг тўққиз ойида қайта ишлаш саноати салкам 6 фоизга кенгайди ҳамда салкам 21,5 триллион тенге қийматга эга маҳсулот берди. Асосий ривожланиш драйвери – машинасозлик, унда ўсиш суръати салкам 10 фоиз. Соҳа янада ривожланиши кутиляпти. Жорий йилда жами 149 мингта автомобиль чиқарилади, янги корхоналар иш бошлайди. Алматида бир неча Хитой автомашиналари маркаларини йиғувчи завод очилди, йил охиригача машҳур Жанубий Корея автомобиль маркасини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Тоғ-металлургия секторида бериллий, тантал, ниобий ва рений ишлаб чиқариш фаол ортяпти, соҳа дунё бозорига титан ва скандий етказиб берувчи кам сонли ишлаб чиқарувчилар қаторига киради. Соҳани рақамлаштириш ва сунъий идрок технологияларини жорий этишга эътибор қилиняпти.

Рахимжан Исақулов, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:

- Жорий йилнинг январь ойида ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ягона майдончаси ишга тушди. Унда геология ва ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ 22 та давлат хизмати автоматлаштирилган. Уч йил давомида 100 минг квадрат километр майдонда ер ости захиралари геологик харитасини яратамиз. Бу ҳудудда ётқизилмаларни сейсморазведка ёрдамида ўрганиш ва геологик инфратузилма яратишга 240 миллиард тенге  ажратилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси