Қозоғистонда суғориш мавсуми муаммоларсиз, кўнгилдагидек ўтди. Сув олишни истаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига вақтида оби-ҳаёт етказиб берилди. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги берган маълумотга кўра, жанубий минтақаларда зироатчиларга суғориш ишлари учун салкам 11 миллиард кубометр сув берилди. 1,2 миллион гектарда деҳқончилик қилинди. Шуни ҳам айтиш керакки, сув сарфининг 97 фоизи мана шу мақсадда ишлатилди. Бошқа кўрсаткичлар ҳам вегетация мавсуми муваффақиятли ўтганини кўрсатади. Масалан, Шимолий Оролга жорий йилда 1 миллиард кубометрдан кўпроқ сув қуйилди. Чу ва Талас дарёлари ҳавзасида ҳам зироатчилар талаби қондирилди. Балхаш-Алакўл ҳавзасида ҳам ишлар маромида бўлди. Вазирлик маълум қилишича, бошқа ҳудудларда ҳам ҳамма иш ўтган йиллардаги каби тарзда, ортиқча таваккалларсиз, режадагидек амалга оширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.