Қозоғистон АҚШ оўюлари билан алоқаларини мустаҳкамлайди

Қозоғистон АҚШ оўюлари билан алоқаларини мустаҳкамлайди

Қозоғистон АҚШнинг етакчи университетларидан бири билан ҳамкорликни кенгайтиради. Бош вазир Ўлжас Бектенов Аризона университети президенти Суреш Гаримелла билан қўшма таълим дастурлари, илмий тадқиқотлар, технология трансферини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Манас Қўзибаев номли Шимолий Қозоғистон университети ва Аризона университети дастури бўйича 1 минг 200 нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда, биринчи битирувчилар чиқарилади. Суҳбатдошлар сув захиралари, агрогеномика, сунъий интеллект, рақамли соғлиқни сақлаш ва олтингугуртни қайта ишлашда илмий ҳамкорликни кенгайтиришни кўриб чиқди. Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш, кадрлар сифатини ошириш муҳимлиги таъкидланди.


Суреш Гаримелла, Аризона университети президенти:


- Биз ҳамкорларни диққат билан танлаймиз. Қозоғистон бунга мисол бўла олади. Мамлакатнинг қандай ривожланаётгани, демографияси, жойлашуви мамлакат раҳбариятининг таълим, кадрлар салоҳияти ва иқтисодиётни ривожлантиришга бўлган қизиқиши ҳисобга олинади. «land-grant» мақомига эга университет сифатида миссиямиз бутун дунё бўйлаб тарқалган, Қозоғистон билан ҳамкорлик унинг муҳим қисми. Қозоғистоннинг ҳамкори бўлган биринчи йирик халқаро университетлигимиздан мамнунмиз.


Қозоғистон ва Япония инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради


Бош вазир Япониянинг «Keidanren» бизнес федерацияси делегацияси билан ҳам учрашди. Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, рақамлаштириш, логистика, энергетика ва технологиялар трансфери соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди. Япония Қозоғистоннинг Шарқий Осиёдаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири. Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 1,7 миллиард доллардан ошди.

Абдумалик Сарманов таржимаси