Қозоғистонда жорий йилда 12 минг километр йўлда қурилиш-таъмир ишлари
юритилади. «Астана – Балхаш - Алмати», «Талдиқўрған - Ўскемен», «Ақтўбе -
Қандиағаш» ва «Атирау - Астрахань» йўналишларидаги катта лойиҳаларнинг рўёбга
чиқарилиши сабабли ушбу рекорд кўрсаткичга эришилади. Вазир вилоят ва
туманлардаги йирик лойиҳалар ҳам эътибордан четда қолмаслигини кўрсатиб ўтди.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:
- Биз янги дастурни ишга туширдик. 15-20 йилдан буён
мутлақо тузатилмаган йўлларни тўлиқ қўлдан чиқариш, ўртача даражада мураккаб
ишларни амалга оширишга қарор қилдик. Шу жумладан, бу йўналишда жорий йилда 2,2
минг километр йўл таъмирланади.
Жорий йилда иккита йирик лойиҳа ниҳоясига етади. Жамбил ва Туркистон
вилоятларини боғловчи Шақпақ баба довонидаги мамлакатимизда қурилган дастлабки тоннель,
шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Буқтирма сув омбори орқали икки
туманни боғловчи кўприк қурилиши якунланади. Йилнинг охирида халқ Қозоғистон
ҳудудидаги энг узун – 1 минг 316 метрли иншоотдан фойдалана бошлайди.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:
- У Марқакўлга, туристик ҳудудга олиб борадиган энг қисқа
йўлга айланади. Ҳозирча аҳоли паром хизматидан фойдаланаяпти. Айланма йўл ҳам
мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.