Астанада ҳайдовчисиз такси лойиҳаси старт олади

Астанада ҳайдовчисиз такси лойиҳаси старт олади

Астана кўчаларида ҳайдовчисиз таксилар иш бошлайди. Ўзини ўзи бошқарувчи автомобиллар 2026 йилдан пойтахт кўчаларида ҳаракатлана бошлайди. Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, Астана аэропортидан Abu Dhabi Plaza савдо марказигача бўлган дастлабки йўналиш белгиланди. Лойиҳа пойтахтда ишлаб чиқилган «ақлли шаҳар» ва рақамли инфратузилмаларни ривожлантириш стратегияси доирасида ишлайди. Биринчи босқичда тест полигони ишга тушади, асосий устуворлик сифатида йўловчилар хавфсизлиги кўзда тутилган. Лойиҳа барча таваккаллар ҳисобга олинганидан кейингина тўла ишга тушади. Экспертлар таъкидлашича, ҳайдовчисиз такси жорий этилган давлатларда йўл фалокатлари 90 фоизгача камайган.

Абдумалик Сарманов таржимаси