Давлат молиясида рақамли трансформация жараёни давом этяпти

Давлат молиясида рақамли трансформация жараёни давом этяпти

Қозоғистон давлат молиясида кенг кўламли рақамли трансформация жараёни давом этяпти. Молия вазирлиги асосий жараёнлар онлайн-форматга ўтадиган, сунъий идрок ёрдамида бошқариладиган ягона экотизим яратишга киришди. Интеграцияланган тизим маълумотларга ишлов бериш вақтини олти марта қисқартиради, электрон ҳибс дарҳол олиб ташланади. Smart Data Finance майдончаси 74 та манбадан келадиган маълумотларни бирлаштиради, бюджет даромадини прогноз қилади, ноқисликларни аниқлайди. Давлат молияси рақамли харитаси бизнеснинг минтақалардаги фаоллигини кўрсатади, «Baqylauda» давлат ёрдами маблағларини онлайн кузатиш имконини беради. Keden тизими божхона жараёнларини автоматлаштиради, бизнес ва давлат ўртасидаги алоқани онлайн шаклга ўтказади. «Tapsyru» портали давлат мулкини электрон тарзда ўтказилишига ёрдам беради. Маркетплейсдаги нархларни таҳлил қилади, бу эса йилига 200 миллиард тенге атрофида бюджет маблағини тежаш имконини беради. Унда 95 фоиз аниқликда даромадлар ва харажатлар прогноз қилинади.

Асет Турисов, Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари:

- Катта маълумотлар ҳисобига сунъий идрокдан фойдаланишни режалаштирганмиз. Кейинги босқичда Молия вазирлигининг умумий самарадорлигини ошириш учун давлат функциялари, харажат ва харидлар самарадорлиги таҳлил қилинади. Ўтган йили Давлат раҳбари  топшириғига кўра давлат даромадлари қўмитасининг барча ахборот тизимлари мустақил айти-аудитдан ўтказилди. Берилган тавсияга кўра, янгича тузилган, микросервис хизмат тизимига, янги технологияларга эга 5 та ахборот тизимига ўтиш зарур. 14 та ахборот тизимидан 5 таси қолади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси