Қозоғистон Бош вазири ва Италиянинг ENI компанияси разведка
ва қазиб олиш бўйича директори Лука Виньяти Қарачағанақ ҳамда Қашаған конларида
бирга ишлаш ва янги ТЭМ лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича бирга ишлаш ниятини
билдирди. Томонлар Қарачағанақни кенгайтириш ишлари режага мувофиқ амалга
оширилаётганини кўрсатиб ўтишди. Йилига 11 миллион тонна маҳсулот олишда давом
этиш учун хом газни қайта ичкарига киритиш бўйича қўшимча компрессорлар
ишлаяпти. Қуввати 4 миллиард куб метрга тенг газни қайта ишлаш заводи қурилиши
ҳам давом этяпти. Қашағанни тўлиқ
ўзлаштириш масаласи ҳам Ҳукумат эътиборида. Муқобил энергетика соҳасида ҳамкорлик
кенгайиб боряпти. Шу жумладан, Ақтўбе вилоятида шамол, Туркистонда қуёш электростанциялари
ишга тушди. Яқин келажакда гибрид электростанция иш бошлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.