Алмати вилояти ялпи минтақа маҳсулоти ҳажми 5 триллион тенгега етди. Бу кўрсаткичга кўра минтақа мамлакатда бешинчи ўринда. Жорий йилнинг беш ойи давомида вилоятнинг асосий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари тўғрисида ҳоким Марат Султанғазиев Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга инвестиция имкониятлари ҳақида маълумот тақдим этди. 2030 йилгача умумий қиймати 3 триллион 700 миллиард тенгени ташкил қиладиган 207 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. 60 таси эса жорий йилда ишга туширилади. Қўнаев, Алатау шаҳарларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қозоғистон Президенти Alatau City лойиҳасини рўёбга чиқариш учун инвесторлар билан ишни фаоллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.