Қосим-Жўмарт Тўқаев Монголия ва Туркманистон раҳбарлари билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Монголия ва Туркманистон раҳбарлари билан учрашди

ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари йиғилиши ва ШҲТ+ саммитидан кейин Қозоғистон етакчиси Монголия Президенти билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ухнаагийну Хурэлсуху савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транзит-транспорт алоқаларини кенгайтириш, товар айланмасини ошириш ҳақида гапиришди. Давлат раҳбари ўзаро маҳсулот алмашиш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш лозимлигини тилга олди. Шу муносабат билан томонлар Қозоғистон – Монголия тадбиркорлар кенгаши тузиш ва Йўл харитаси қабул қилиш ҳақида келишиб олди. Ўз навбатида, Монголия Президенти Астананинг халқаро саҳнада нуфузи ошаётганини таъкидлади ва Монголияга давлат ташрифи билан келишни таклиф этди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида туркман халқи етакчиси сифатида қатнашганлиги учун Туркманистон Халқ Маслаҳати раисига миннатдорчилик билдирди.  Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Астанага ташрифи, биринчи навбатда, саноат, транспорт, логистика ва энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг қатор масалаларини муҳокама қилиш учун катта аҳамиятга эга. Қозоғистон Президенти Ашхободда қозоқ халқи маданий меросини қўллаб-қувватлашгани, буюк бастакор Қурманғази Сағирбайулига ёдгорлик ўрнатилгани муносабати билан миннатдорчилик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.