Давлат раҳбари Миллий Фанлар академияси
президентини қабул қилди. Ахилбек Куришбаев Қозоғистон Президентига ўтган йилги
фаолиятидаги асосий натижаларни маълум қилди. Масалан, 2024 йилда мамлакат илм-фани ҳолати
бўйича баҳолаш ўтказилди ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари
аниқланди. Учта интеграциялашган фанлараро илмий-техникавий дастур ишлаб
чиқилди. Қозоғистон Президенти
Миллий Фанлар академияси
қаршисига бир қатор вазифаларни қўйди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидладики, келгусида ҳам фан салоҳиятини ошириш учун тизимли
чора-тадбирлар кўрилиши зарур. Қолаверса, соҳа кўмак ҳам оляпти. Илм-фанни
молиялаштириш 3,5 марта оширилди, «Фан ва технологик сиёсат тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди,
ёш олимларга уй-жой берилмоқда. Яқиндагина Давлат раҳбари Миллий Фанлар академиясига Президент қошидаги олий илмий ташкилот мақомини бериш
тўғрисидаги фармонни имзолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

