Президент ЖХШТ-га аъзо давлатлар спикерлари билан учрашди

Президент ЖХШТ-га аъзо давлатлар спикерлари билан учрашди

Қозоғистон Россиянинг Жамоавий Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Парламент Ассамблеясига доимийлик мақомини бериш таклифини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Қосим-Жомарт Тўқаев ЖХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши иштирокчилари билан бўлган учрашувда маълум қилди. Президент таъкидлагани каби, парламентлараро мулоқот давлатлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаган яна бир устувор йўналиш – ЖХШТ жамоавий хавфсизлик тизими куч-воситалари юқори даражадаги шай ҳолатда бўлишини таъминлаш заруратидир. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев фаолият мақсади хавфсизликни таъминлашга қаратилган халқаро ташкилотлар билан шерикликни мустаҳкамлаш лозимлигига урғу бериб ўтди.

 

Қосимўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

БМТ, МДҲ ва ШҲТ-нинг тегишли тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ўта муҳим, деб ҳисоблаймиз. Жорий йилнинг январь ойида ЖХШТ Котибияти ва МДҲ Аксилтеррор маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганини маъқуллаймиз.

 

Халқаро вазият ниҳоятда кескинлигича қолмоқда. Яқин Шарқдаги вазият жиддий хавотир уйғотмоқда. Бир миллиондан зиёд одам чорасиз аҳволда қолмоқда. Давлат раҳбари Қозоғистоннинг мазкур масаладаги ўзгармас позициясини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев узоқ муддатли можаронинг ягона ечими «икки халқ учун икки давлат» формуласи асосида пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган Фаластин давлатини барпо этиш эканлигини айтиб ўтди. Учрашув чоғида президент Афғонистондаги вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро муносабатларга фаол жалб этишдир.

 

Қосимўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

Қозоғистон ҳозирги Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини, бу тартиб узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда, Толибон тузумини террорчилар рўйхатидан чиқарди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.