Қозоғистон – Хитой
муносабатлари ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик даражасига етди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хунин билан
учрашувда шундай баёнот берди. Бунга эришишда мунтазам ўтказиб келинган олий
даражадаги учрашувлар алоҳида аҳамият касб этди. Уларда яхши қўшничилик ва
ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаш асослари шаклланди, дея таъкидлади
Давлат раҳбари. Учрашув давомида томонлар икки мамлакатда ўтказилаётган туб
ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашди. Фаол сиёсий мулоқот давом эттирилиши
муҳимлиги таъкидланди.
Қосим-жўмарт
тўқаев, қозоғистон республикаси президенти:
- Биз Хитой
етакчиси, раис Си Цзиньпиннинг узоқни кўзлаган яратувчанлик сиёсати ва унинг «Ягона макон, ягона йўл»
концепцияси ҳаётга жорий этилаётганини кўриб турибмиз. Албатта, Хитойнинг
муваффақиятларидан қувончдамиз. Буюк мамлакатингиз жаҳоннинг илғор ва етакчи
давлатига айланишдек юксак мақсадига тобора яқинлашяпти. Си Цзиньпиннинг доно
раҳбарлиги остида Хитой мамлакатнинг янги даврини яратишда ва «Инсониятнинг
ягона тақдири» концепциясини илгарилатишда лол қолдирувчи муваффақиятларга
эришишига ишончим комил.
Ван Хунин, председатель
ВК НПКСК:
- Сизнинг
раҳбарлигингизда Қозоғистоннинг фаол ривожланиши, аҳоли турмуш даражасининг
юксалиши менда чуқур таассурот қолдирди. Бугун тонгда «Ягона макон, ягона йўл»
3-халқаро ҳамкорлик форумида сиз ҳамкорлик билан боғлиқ қатор таклифларни
илгари сурдингиз. «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси доирасидаги 10 йиллик стратегик
ҳамкорлик давомида «Ягона макон, ягона йўл» ҳамма томонларнинг сидқидилдан
қилган хизматлари боис катта муваффақиятларга эришдик. Сиз жаноб Си Цзиньпин
билан мунтазам алоқа боғлаб келасиз, кўп марта учрашгансиз. Сиз биргаликда
Хитой – Қозоғистон муносабатларининг «олтин ўттиз йиллиги»ни очиб бердингиз.
Хитой томони икки давлат етакчиларининг муҳим
келишувлари руҳида ўзаро ҳамкорликни илгари суришга тайёр.
Абдумалик Сарманов таржимаси.