Стратегик лойиҳалар муҳокама қилинди

Стратегик лойиҳалар муҳокама қилинди

Ҳукумат йиғилишида Қозоғистоннинг Европа ва Осиё орасидаги рақамли транзит хаб сифатида нуфузини ошириш масаласи кўриб чиқилди. 2026 йил охиригача халқаро маълумотлар жўнатишда мамлакат улушини кенгайтириш режалаштирилган. Ушбу мақсадда ишга туширилган катта лойиҳалардан бири: Транскаспий магистрали ва «Шарқ Ғарб» гипермагистрали қурилиши. Бунинг учун 30 миллиард тенге сармоя киритилади. 2025–2030 йиллар орасида ахборот-коммуникация технологиялари секторига 1,3 триллион тенге инвестиция келтириш мўлжалланган. Ушбу даврда жами 20 мингта IT-ссупаси бўлган Tier III даражасидан қуйи бўлмаган 10 та маълумотлар маркази фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Қозоғистон  соҳани ривожлантириш учун OneWeb, Starlink, Shanghai Spacecom Satellite Technology ва Amazon Kuiper каби халқаро компаниялари билан ҳамкорлик қиляпти. Йиғилишда энергетика соҳаси салоҳияти ҳам муҳокама қилинди. 2035 йилгача яна 26 Гвтдан зиёд энергия берувчи манбалар яратиш бўйича иш бошланган. Бу кўрсаткичнинг ярмидан кўпроғини таъминловчи лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтяпти. Жами, 230 та электр станцияси ишлаши кутиляпти, шундан 156 таси ТЭМ объектлари бўлиши кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси