Қозоғистон Президенти БАА Мудофаа бўйича давлат вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти БАА Мудофаа бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Бирлашган Араб амирликлари Мудофаа бўйича давлат вазири Муҳаммад бин Мубарак Фадил ал Мазруийни қабул қилди. Томонлар хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий таълим масалаларини муҳокама этди. Давлат раҳбари ушбу давлатнинг мудофаа саноати соҳасидаги ютуқларига эътибор қаратди ва илғор технологиялар ҳамда инновациялар соҳасида тажриба алмашиш мумкинлигини таъкидлади. Президент стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида, БАА мудофа вазири ушбу ташриф икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада ўзаро алоқалар ривожланишига туртки беришини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Муҳаммад бин Мубарак Фадил ал Мазруийни II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси