Қозоғистон  янги мавсумда 5 миллион тонна дон экспорт қилади

Қозоғистон  янги мавсумда 5 миллион тонна дон экспорт қилади

Қозоғистон  янги мавсумда 5 миллион тонна дон экспорт қилади.  Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султанов маълум қилишича, республика хорижга маҳсулот юборишни чеклаш ниятида эмас. Олинган ҳосил мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун етарли. Вазирлик прогнозига кўра, жорий йилда 15,5 миллион тонна дон омборларга ғамланади. Йиғим-терим кампанияси ниҳоясига етяпти, шимолий минтақаларда ҳосилнинг 90 фоизи йиғиб олинди. 

Азат Султанов, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:
- Маркетинг мавсуми эндигина бошланяпти, дон етарли. Биз фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар кўряпмиз. Тегишли корпорация орқали дон харид қилишда фермерларга қулай  бўлган контрактлар учун олдиндан ҳақ тўлаш тизими жорий этиляпти. Ҳозир Молия вазирлигига ўтинчнома берилган, Озиқ-овқат корпорацияси томонидан бевосита дон сотиб олишга бюджет маблағи ажратиш бўйича тегишли жараёнлар кетяпти. 2 йил давомида фермерлардан дон сотиб оламиз.

Астанада Kazagro-2023 кўргазмаси ўтказиляпти

Астанада очилган агросектор ва қишлоқ хўжалигига доир фан янгиликлари билан иш бошлаган махсус кўргазмада танишиш мумкин.  Жорий йилда ҚазАгро тадбирида 20 мамлакатдан келган мутахассислар иштирок этяпти. Улар зироатчилик ва чорвачилик маҳсулотларини тақдим қилмоқда. Бундан ташқари, кўргазмада илғор қишлоқ хўжалик техникаси, мамлакат ичида ва хорижда тайёрланган турли замонавий ускуналар билан танишиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.