Доғистондаги фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирилди

Доғистондаги фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирилди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Доғистонда юз берган православ черкови ва синагогага қарши террорчилар ҳужум қилгани ва руҳонийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.  Қозоғистон Президенти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизими орқали тезкор чора-тадбирларда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Давлат раҳбари инсонийликка қарши бундай ҳаракатларни кескин қоралайди, БМТ, ШҲТ ва бошқа нуфузли ташкилотлар доирасида террорга қарши кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси