Ташқи ишлар вазирлиги ХАМАС ва Исроил ўртасидаги тўқнашувлар тўғрисида баёнот берди

Ташқи ишлар вазирлиги ХАМАС ва Исроил ўртасидаги тўқнашувлар тўғрисида баёнот берди

Қозоғистон Исроилни Ғазо секторида тинч аҳоли ўртасида қурбонларга олиб келадиган шаклда куч ишлатишдан воз кечишга чақирди.  Республика Ташқи ишлар вазирлиги  ХАМАС ва Исроил ўртасидаги тўқнашувлар юзасидан баёнот берди. Қозоғистон ХАМАСнинг исроиллик тинч аҳолига ҳужуми ва, шу жумладан, хорижликларни гаровга  олишини қоралади. Республика БМТ Бош котибининг уларни дарҳол озод қилиш ва гуманитар ёрдам учун йўл очилишини таъминлаш кераклиги тўғрисидаги чақириғини қўллайди. Шунингдек,  Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳуқуқ қоидаларига риоя этиш ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг Фаластин халқининг ҳуқуқларини кўзда тутувчи тегишли резолюцияларини бажариш зарурлигини таъкидлади.

«Қозоғистон Ғазо сектори аҳолиси кетиш муддатини белгиловчи вақт чегараларини бекор қилиш, фуқароларни тўла муҳофаза этишни, уларнинг гаровда тутилганларга айланмаслигини талаб этаётган халқаро ҳамжамият билан бирдамлигини билдиради. Шу муносабат билан Қозоғистон томонларни имкон қадар тез жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва минтақада яшаётган аҳоли учун «икки халқ учун икки давлат» формуласи асосида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликка эришиш бўйича ҳаракатни фаоллаштиришга чақиради”.

Абдумалик Сарманов таржимаси.