Давлат раҳбари «Қозатомсаноат МҲЖ» ҲЖ бошқаруви раисини қабул қилди

Давлат раҳбари «Қозатомсаноат МҲЖ» ҲЖ бошқаруви раисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозатомсаноат Миллий ҳиссадорлик жамияти» бошқаруви раисини қабул қилди. Меиржан Юсупов Президентга мамлакат минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Қозоғистоннинг глобал атом саноати бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида майдони минг квадрат километрдан зиёд бўлган олтита участкада геологоразведка ишлари олиб бориляпти. Прогнозларга кўра, яқин келажакда уран тақчиллиги кузатилиши мумкин. Сунъий идрок технологиялари ривожланиши ва маълумот марказлари томонидан энергия сарфи ошиши, янги атом реакторлари қурилиши шундай натижага олиб келиши мумкин. «Қозатомсаноат» айни вақтда ноёб ва ноёб-ер металлари чиқаришни режалаштирган. Таъкидлаш лозимки, компания капиталининг сентябрь ойида бозор қиймати тарихий максимум - 14 миллиард долларга етди. Президент қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси