Статистика маълумотларини шакллантириш қайта кўрилади

Статистика маълумотларини шакллантириш қайта кўрилади

Қозоғистонда илмий тадқиқотлар ва сунъий интеллектни ўқитиш учун маълумотлардан фойдаланиш қоидалари тартибга келтирилади. Дата-кузатувчилар ташкилоти жорий этилади. Улар миллий рўйхатларга мувофиқ электрон ҳукумати маълумотларини баҳолайди. Мажилис давлат статистикаси тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда тасдиқлади. Ўзгаришлар статистика маълумотларини тўплаш механизмини такомиллаштиради. Депутатлар фикрича, рақамлаштириш даврида аввалги усуллар аҳамиятини йўқотди. Эндиликда маълумотларни аниқлаш учун банклар, мобил операторлар ва бошқалардан олинган муқобил маълумотдан фойдаланилиши мумкин. Янги қонунга кўра маълумотларни бошқариш талаби учун Ҳукумат қарори билан тасдиқланиши зарур. Маъмурий маълумотлар сифати назоратга олинади.

 

Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти мажилиси депутати:

– Бюро билан келишилган ҳолда бундай маълумотлар статистика ҳисоботлари ва маълумотлар таҳлили учун берилади. Миллий маълумотлар  маълумотномаси тушунчаси киритилади, унга классификаторлар, каталоглар, справочник ва номенклатуралар киради. «Миллий регистрлар»  –  электрон ҳукумат тузилишига кўра барча соҳалар бўйича эталон маълумотларни ўзида акс эттирган базалар ҳисобланади. Унда такрорлар, ноаниқ ва сохта маълумотлар бўлмайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.