Қозоғистонда Сайрам нони рўйхатга олинди

Қозоғистонда янги географик кўрсаткичли маҳсулот –  Сайрам нони рўйхатга олинди. Адлия вазирлиги расмий вакили Талғат Уали маълум қилишича, ун маҳсулоти турларидан бири Буюк Ипак йўлидаги қадимий шаҳар номи билан аталади. Бу эса Сайрам нонининг номи оммалашиши, мухлислари кўпайишига олиб келади. Бугунги кунгача мамлакатда 5 та миллий кўрсаткичли маҳсулот рўйхатга олинган. Туркистон музқаймоғи, шоколади, Алмати апорти, Қарағанди музқаймоғи ва Сайрам кекси шулар жумласидан. Шунингдек, Адлия вазирлиги яна бир қанча ўзгаришлар юз берганини билдирди. Қозоғистонда товар белгиларини ҳуқуқий муҳофазага олиш жараёни жадаллашди. Авваллари 7 ой сарфланса, энди 3 ой етади. Бундан ташқари, суд экспертизасининг янги тури – интеллектуал мулк объектлари тушунчаси киритилади.

Талғат Уали, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги расмий вакили:

- Бундай турдаги экспертиза тури белгиланиши интеллектуал мулкни, инвестициявий фаолиятни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва  мамлакат имижини кўтаришда янги қадам ҳисобланади. Вазирлик Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ёзги мактабида суд экспертлари учун таълим ташкил қилди. Рўйхатга олинаётганда индивидуаллаштириш воситалари сифатида кўрсатилган сифатлар, рўйхатга олинмасдан ишлатиладиган белгиларнинг бир-бирига ўхшашлиги чалкашадиган даражада эканлигини ёки ундай эмаслигини аниқлашда фойдаланиладиган суд-экспертиза тадқиқоти усуллари ишлаб чиқилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.