Қосим-Жўмарт Тўқаев юртдошларга ва давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев юртдошларга ва давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тошқинга қарши курашда кўрсатган ёрдами учун қозоғистонликларга ва хорижий давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Президент Instagram ижтимоий тармоғида таъкидлашича «Қозоғистон  мисли кузатилмаган катта вайронгарчилик келтирган тошқинларга қарши турган бир вақтда сафимизда туришга тайёр бўлган барча дўстларга миннатдорчилик билдиради». Давлат раҳбари бирор фуқаро эътибордан четда қолмаслигини яна бир марта таъкидлади. Иқтибос келтирамиз: «Оғир синовларда халқимиз яна бир марта бирлик ва сабот кўрсатгани кўнгилни қувонтиради».

Абдумалик Сарманов таржимаси.