Тошқинлардан зарар кўрган 26 мингтадан зиёд Қозоғистон оиласига ёрдам пули сифатида 10 миллиард тенге жўнатилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берган Ўлжас Бектеновнинг маълум қилишича, 60 минг фуқаро уйларига қайтган. 239 оилага янги уй-жой берилди. Шунингдек, табиий офатдан зарар кўрганлар учун 873 та янги уй қуриляпти. Бизнес ҳам давлат эътиборидан четда қолмади. Қўшимча ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли механизмлар белгиланди, жабрланган тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш ишлари бошланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.