Қозоғистон спортчилари Туркияда бўлиб ўтган VI этноспорт фестивалида қатнашди

Қозоғистон спортчилари Туркияда бўлиб ўтган VI этноспорт фестивалида қатнашди

Қозоғистон спортчилари Туркияда бўлиб ўтган VI этноспорт фестивалида қатнашди. Истамбулга аудариспақ ва теңге илу республика федерациялари атлетлари келишди. Фестивалда 20 давлатдан минг нафардан зиёд спортчи ва маданият вакили иштирок этди. Унинг дастурига кўра, турли халқларнинг миллий спорт турлари, амалий санъат кўргазмалари, миллий ошхоналари, шунингдек, фольклор мусиқа ижрочилари чиқишлари намойиш этилди. Бу тадбир олти йилдан буён Умумжаҳон этноспорт конфедерацияси томонидан мунтазам ўтказилади. Анжумандан мақсад –анъанавий спорт турларини сақлаб қолиш. Иштирокчилар яқинда ўтказиладиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига таклиф қилинди. 

Исламбек Салжанов, Қозоғистон Республикаси Миллий спорт ҳамжамияти президенти:

– Жорий йилда Президент ташаббуси билан Қозоғистонда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилади. Унга 3 минг нафардан зиёд спортчи келиши кутиляпти. Бутунжаҳон Конфедерация тадбирни ўтказишимизга ҳар томонлама ёрдам беряпти.  Биз бундай тадбирлар спорт, маданият ривожига ижобий таъсир кўрсатишига ишонамиз. Мамлакатларда миллий анъаналарга қизиқиш ортади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.