Қозоғистонда миллий спорт турларини
ривожлантиришга 6 миллиард тенге йўналтирилади. Бу ўтган йиллардагига нисбатан деярли уч баравар кўп. Бу ҳақда Мажилис қўмитаси йиғилишида тегишли муассаса вакиллари маълум қилди. Унда миллий спорт турларини молиялаштириш, Олимпиада
ва Паралимпиада ўйинлари билан бир қаторда устувор йўналишлар қаторига
киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Таъкидлаймиз, юртимизда
спортнинг 11 та миллий тури расман рўйхатга олинган, улар билан тахминан 700
минг қозоғистонлик мунтазам шуғулланади, 17 та клуб, 15 та спорт мактаби, битта
республика дирекцияси фаолият кўрсатмоқда. Экспертлар фикрича, Қозоғистон
Астанада бўлиб ўтган Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида ўйинларнинг бор
турфалиги ва ўзига хос жиҳатларини миллий ютуқ
сифатида намойиш қилиб улгурди.
Серик Жарасбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири
ўринбосари:
- Яқиндагина Мажилис
томонидан жисмоний маданият ва спорт тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, унда
спортнинг миллий турлари алоҳида
тоифаланган бўлиб, спортнинг истиқболли турлари саналади. Мазкур қонун лойиҳаси
қабул қилинишидан кўп нарса кутилмоқда, келгусида миллий спорт турларини
молиялаштириш, ривожлантириш алоҳида эътиборга олинади ва бу соҳа мутлақо бошқа – юқори даражага
кўтарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

