Қозоғистон
Президенти халқаро ва Осиё паралимпиада қўмиталари раҳбарлари билан учрашди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев мазур ҳаракатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун уларга
миннатдорчилик билдирди ва мамлакатнинг ушбу спорт йўналишини
қўллаб-қувватлашда давом этишини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари
паралимпиадачиларнинг жаҳон саҳнасида қозонган ғалабалари Қозоғистоннинг
инклюзив, барқарор ва ижтимоий масъул давлат сифатидаги ижобий имижи
шаклланишига ёрдам беришини таъкидлади. Эндрю Парсонс ва Мажид Рашид
паралимпиадачиларнинг ютуқлари, Париж Олимпиадасида тўққизта, шу жумладан,
иккита олтин медаль олганини кўрсатиб ўтди. Томонлар ҳамкорлик, беллашувлар ва
таълим ташаббусларида қатнашиш масалаларини кўриб чиқди. Қабул ниҳоясида
Президент меҳмонларни II даражали «Дўстиқ» орденлари билан тақдирлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

