БМТнинг Марказий Осиё, Озарбайжон
ва Афғонистон иқтисодиётлари учун махсус дастурига аъзо давлатлар ўртасида товар
айланмаси 20 миллиард долларга етиши мумкин. Бунинг учун салоҳият етарли.
Қозоғистон бу бозорларга маҳсулот экспортини
2 миллиард долларга оширишга тайёр. Шу жумладан, республика 175 турдаги
нохомашё товарлари етказиб бера олади. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев СПЕКА саммититида
шундай баёнот берди. Президент глобал иқтисодий шарт-шароитлар жадал
ўзгараётган замонда БМТ дастурлари аҳамияти ошиб боримшини тилга олди. 1997 йилда
бу ташаббусни кўтарган давлат сифатида Қозоғистон унинг минтақавий ҳамкорлик ва
интеграция воситасига айланганини таъкидлади. Келажакда «яшил» йўлаклар очилиши
ва тўсиқларнинг олиб ташланиши савдо ҳамкорлимгига ижобий таъсир кўрсатади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси
Президенти:
– Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли
улуш киритишга ҳаракат қиляпти. Сўнгги беш йил ичида биз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштиришни икки марта оширдик. Ҳозир уни 80 дан кўп давлатга экспорт қиляпмиз.
Бу йўналишда СПЕКА давлатлари билан фаол ишлашга тайёрмиз. СПЕКА доирасида инвестициявий
ҳамкорликни рағбатлантириш воситалари ишлаб чиқишга алоҳида эътибор керак. Шу
сабабли, иқтисодий ривожланиш ва интеграция учун БМТ шафелигида СПЕКАнинг траст
жамғармаси таъсис этиш долзарб масала бўлиб турибди. Махсус дастурнинг
аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон
жамғармага маблағ киритишга тайёр.
Қозоғистон етакчиси таъкидлашича,
мамлакатлар келажагини таъминлаш учун бу дастурни рўёбга чиқаришда давом этиш
ниятида. Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида БМТ Марказий Осиё ва Афғонистоне
барқарор тараққиёт мақсадлари минтақавий марказини очиши ташаббусларнинг рўёбга чиқишига ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.