Қозоғистон Президенти қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

Қозоғистон Президенти қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

Ақўрдада бугун тинч давр қаҳрамонлари шарафланди. Қозоғистон Президенти қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади. Давлат раҳбари уларнинг меҳнати мамлакат хавфсизлигини, Қозоғистон аҳли фаровонлигини таъминлашда стратегик аҳамиятга эгалигини, ушбу касб фахрли ва масъулиятли эканлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев табиий офатлар юз берганида улар барча қийинчиликларни зиммсига олганини эслатди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Фавқулодда вазиятлар юз берган минтақаларга борганимда сизнинг қаҳрамонларча олиб борган ишларингиз маҳсулини кўрдим. Шу сабабли очиқ айта оламанки, фуқаро мудофааси ходимлари профессионал малакаси ва сидқидилдан ишлаши туфайли барча синовларни енгиб ўтдик. Умуман олганда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари сўнгги беш йил ичида 225 минг одамнинг ҳаётини сақлаб қолди. Хориждаги гуманитар миссияларда ҳам қатнашишди, касб эгалари эканлигини исботлашди. Шу тариқа, мамлакатимиз халқаро нуфузини оширди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, давлат фуқаро мудофааси соҳасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратяпти. 5 йил аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қайта тикланди, соҳани молиялаштириш 2,5 марта ортди, моддий-техника базаси кучайтирилди. Қутқарувчилар маоши 80 фоизга ошди. Президент айни вақтда рақамли технологиялар жорий этиш, қутқариш хизмати ва аҳоли билан ишлашни мувофиқлаштириш ҳақида топшириқ берди. Тадбир ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев хизмат вазифасини бажаришда жасурлик ва фидокорлик кўрсатган 30 нафар қозоғистонликка давлат мукофотлари топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси