Қозоғистонда янги шаҳар пайдо бўлади. Алмати вилоятида жойлашган Жетиген қишлоғи шаҳарга айланади ва янги Алатау номини олади. Қозоғистон Президентининг тегишли фармони лойиҳаси 29 ноябрга қадар оммавий муҳокамага қўйилди. Ҳукуматга зарур чора-тадбирларни кўриш топширилган. Айтиш жоиз, Жетиген аҳоли яшаш манзили Алматидан эллик километр масофада жойлашган. Сўнгги маълумотларга кўра, бу ерда 20 мингга яқин аҳоли яшайди. Қишлоқ яқинида аэродром мавжуд. Алмати вилояти бугунги кунда жадал равнақ топмоқда. Жорий йилда бу ерда мамлакатнинг транзит-транспорт салоҳиятини кучайтирадиган янги темир йўл шохобчаси қурилиши бошланди, махсус иқтисодий зона барпо этилган. 2048 йилга қадар тадбирлар доирасида тахминан 3,7 триллион тенге сармоя жалб қилиниши, 17 триллион тенгедан зиёдроқ маблағ эвазига маҳсулот ва хизматлар ўтказилиши режа қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.