Қозоғистон
Президенти Стандартлаштириш
халқаро ташкилоти Бош котиби Серхио Мухикани қабул қилди. Бу
нуфузли тузилма глобал савдо, инновациялар ва барқарор тараққиёт асосларини шакллантиради. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Қозоғистон ва ISO ўртасида рақамли трансформация ва барқарор тараққиёт
соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжудлигини
таъкидлади. Серхио Мухика республиканинг миллий стандартлаштириш ва рақамли технологияларни
ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Суҳбатдошлар самарали
ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

