Қозоғистон-Кипр ҳамкорлиги кенгаяди

Қозоғистон-Кипр ҳамкорлиги кенгаяди

Қозоғистон ва Кипр ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш, шу жумладан, қидирувга берилган шахслар борасидаги тадбирлар бўйича ҳамкорлик кенгаяди. Сенат депутатлари қатор халқаро шартномаларни ратификация қилди. Уларда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби ва регламенти кўрсатилган.  Масалан, жиноий жавобгарликка тортиш учун экстрадиция қилинадиган гумонланувчилар содир этган жиноят ҳар иккала мамлакатда жазоланиши кўзда тутилиши лозим. Бундан ташқари, жиноят учун кўзда тутилган жазо бир йилдан зиёд бўлиши зарур. Умуман олганда, келишувлар томонлар қатор жиноий-ҳуқуқий йўналишларда бирга ишлашини кўзда тутади. 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Маъқулланган қонунлар Қозоғистон ва Кипр Республикаси ўртасида қонунни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради. Шартнома бандлари экстрадиция шартлари ва жараёнини, шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни кўзда тутади. Шартномани ратификация қилиш мамлакатлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқий ҳамкорлик самарадорлигини оширади ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб умид қиламиз.

Шуни айтиш керакки, бугунги кунда Қозоғистон 20 дан зиёд давлат билан фуқароларни экстрадиция қилиш тўғрисида шартнома имзолаган. Республика жиноий-ҳуқуқий соҳада 34 давлат билан 70 дан зиёд халқаро келишувларга эришган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.