Қосим-Жўмарт Тўқаев Майотта архипелагида жуда кўп қурбонлар берилганлиги боис Франция Президентига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ўз телеграммасида барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Эслаатмиз, дам олиш кунларида Ҳинд океанида юзага келган «Шидо» тропик циклони сўнгги 100 йил ичида минтақада юз берган энг кучли бўронга сабаб бўлди. Шамолнинг тезлиги соатига 220 километрга етди. Натижада шифохоналар, мактаб ва тураржойлар вайрон бўлди. Қутқариш ишлари давом этяпти, қурбонлар сони ҳали аниқ эмас. Маҳаллий ҳокимият тахминига кўра, бу рақам бир неча мингтагача етиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

