Қозоғистоннинг мудофаа корхоналари давлат тасарруфида бўлиши керак. Сенат раиси бундай объектларнинг хусусийлаштирилиши борасида фикр билдирди. Маулен Ашимбаев таъкидлашича, мудофаа корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш керак. Юқори палата депутатлари бугун миллий хавфсизликни таъминлаш ва республика махсус давлат органларида хизмат қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини икки ўқишда кўриб чиқди. Таъкидлаш лозимки, сенаторлар уни асосан маъқуллагани ҳолда бир қанча қўшимчалар киритишни таклиф этишди. Ўзгаришлар бошқа ташкилотлар тасарруфида бўлган бир қанча функцияларни олиб ташлаш, кўнгилли дактилоскопик рўйхатдан ўтишга оид бандлар билан боғлиқ. Ҳужжатдан мақсад: экстремизм олдини олиш ва мамлакат мудофаа-саноат салоҳиятини кучайтириш.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Бу миллий
хавфсизлик масаласи. Улар давлат мулки бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Шунинг
учун бундай корхоналарни қўллаб-қувватловчи тизимли механизмлар яратилиши лозим.
Бу масала Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси билан бирга кўрилиши, қонун
доирасидаги имкониятлар ҳисобга олиниши лозим. Ёрдам кўрсатиш бўйича ўзгариш
киритиш керак бўлса, депутатлар билан бирга буни кўришга тайёрмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.