Аслидан мустаҳкам ва енгил. Қўстанайлик уста Серикбай Ўспанов «олтин» бешик йиғди. Келгусида халқ ичидан чиққан амалий санъат устаси ишини такомиллаштириш ниятида.
Серикбай Ўспанов, амалий санъат устаси:
- Таниқли олим Алкей Марғулан айтгани каби, ўз даврида аждодларимиз бешикни олтин ва бошқа ялтироқ нарсалар билан безаган. Ана шу жиҳатни ҳисобга олишга ҳаракат қилдим. Иккинчи томондан, бу металл экологик тоза. Дюралюминий ҳеч қандай зарар бермайди. Вазни ҳам енгил.
Серикбай Ўспанов 40 йилдан буён ёғочдан турли буюмлар ясаш билан шуғулланади. Уста ўзининг ҳар бир асари ўзига хос «дурдона» бўлишига интилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси