Иса Байзақов асарининг нодир ёзуви қайта тикланди

Иса Байзақов асарининг нодир ёзуви қайта тикланди

Павлодарда Иса Байзақов ҳаёти ва ижодига доир илгари номаълум бўлган тарихий фактлар ўрганилмоқда. Бухар Жирау номидаги адабиёт ва санъат музейи ходимлари архив фондларида бадиҳагўй оқин қўлёзмаларига дуч келди. Араб тилидаги ноёб кўҳна ёзувлар эндиликда олимлар томонидан синчиклаб ўрганилади.

Ербўл Қаиров, Бухар жирау номидаги адабиёт ва санъат музейи директори:

- Иса Байзақовнинг араб тилидаги қўлёзмалари. Ҳозирда ходимларимиз ёзувни ўрганмоқда. Биз дафтарда учта асар борлигини биламиз. Улардан бири «Олтин балиқ» деб номланган. Таржимани тугатганимиздан кейин бу муаллиф ижод маҳсулими-йўқми, аниқлаш мумкин.

Дарвоқе, тарихчилар Иса Байзақов овози туширилган эски плёнкани тиклашга муваффақ бўлди.

Амангелди Қўжанов, Иса Байзақов номидаги вилоят филармонияси раҳбари:

- Иса Байзақовнинг 30 сонияли овоз парчасини энг яхши шаклда тиклашга муваффақ бўлдик. Экспонат анча яхши сақланган. Бу ёзув парчасини халқ қадриятига айлантиришга ҳаракат қиламиз.

Хуршида Абдуллаева таржимаси