Ноёб артефактлар музейга берилди

Ноёб артефактлар музейга берилди

Ноёб артефакт – эрамиздан аввалги 2-5-асрга оид олтин диадема фрагментлари Марғулан номли археология музейидан Алмати давлат музейига топширилди. Бу ерда аввал ҳам қимматбаҳо буюмлар – машҳур Қарғали хазинаси сақланган. Эндиликда тарихий аҳамиятга эга қазув ишларида топилган барча экспонатлар  ягона коллекцияга бирлаштирилди. Олимлар таъкидлашича, етишмаётган фрагментларни топиш, ўша давр тарихидаги оқ доғларни тадқиқ қилиш учун ҳали кўп ишлаш керак. Эслатамиз, артефактлар 1939 йилда Фабричний шаҳрида яшовчи Николай Есипов томонидан тасодифан топилган.

Ақан Ўнғарули, Алкей Марғулан археология институти Бош директори:

- Қарғали дафнасида жами 300 та олтин буюм топилган эди.  Тадқиқотлар давомида бу буюмлар қадимий усунларга тегишли эканлиги аниқланди. Жойни синчиклаб ўрганишда баъзи саволларга жавоб олинди. Шунингдек, изланишлар сочилиб кетган элементлар қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган диадема каби йирик тақинчоқ парчалари эканлигини кўрсатди.

  

Абдумалик Сарманов таржимаси.