Каспий соҳилида экзотик пальма ўстирилади

Каспий соҳилида экзотик пальма ўстирилади

Ақтау марказида яшил воҳа. Ботаника тажриба боғининг илмий ходимлари субтропик яшил ниҳолларни ўстирмоқда. Хориждан келтирилган пальманинг уч тури боғ ҳудудини безаб турибди. Эндиликда қозоғистонлик олимларни бир савол ўйлантиряпти: ушбу экзотик дарахтлар минтақада яшаб қола оладими? Манғистау иқлим кўрсаткичлари бўйича тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги 10 йилда вилоятда бир йилда 280 кундан кўпроқ вақтда илиқ ҳарорат кузатилади. Термометрнинг бундай кўрсаткичи умид уйғотади. Ҳозирда бир ярим метрли пальмалар қишга тайёрланмоқда. Ботаника боғи ходимлари дарахт танасини махсус мато билан ўраб чиқади. Мазкур дарахтларнинг ноодатий хусусияти совуққа чидамлилигида. Экзотик ўсимликлар Цельсий бўйича минус 10 даражагача бўлган ҳароратга дош бера олади.

Ақжунис Иманбаева, Ақтау шаҳридаги манғишлақ ботаника тажриба боғи директори:

- Дастлаб 1-2 ой ичида ҳароратга кўникиши учун пальмаларни келтирилган контейнерларда сақладик. Қиш жуда совуқ бўлди. Аммо илк изғиринлардан ўтиб олдик.

Латипа Қўжамжарова, «табиий фанлар» кафедраси мудири, университет профессори:

- Итальян альбаси, тропик лимон, пальманинг бир неча тури – бу экзотик ўсимликлар бу ерда ўсиши, ҳосил бериши мумкин. Бироқ вақт керак. Ўрганиш учун йиллар кетади. Лекин келажакда дастурхонимизда ўзимизда етиштирилган банан ва ананас бўлади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси