Олтин Ўрда даври археология ёдгорликлари музеефикация қилинади

Олтин Ўрда даври археология ёдгорликлари музеефикация қилинади

Шимолий Қозоғистон вилоятида Олтин Ўрда даврига мансуб «Қизил Оба» археологик ёдгорлигини музеефикация қилиш бўйича ишлар амалга оширилди. Бу тадбир нодир мақбарани ташқи таъсирлардан муҳофаза қилиш мақсадида қилинади. Олимлар айтишича, 7-аср муқаддам барпо этилган бинода 2019 йилдан бери қазув ишлари ўтказилмоқда. Археологлар таъкидлашича, бу ерда Жўжихон сулоласига мансуб чингизий ҳукмдорлар дафн этилган. Шу билан бирга, кумуш тангалар, заргарлик тақинчоқлари ва сопол парчалари топилган.

Жанат Баймусенов, Тарихий-маданий меросдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш маркази директор ўринбосари:

– Нима учун биз бу Олтин Ўрда даври, деб ўйладик? Гап шундаки, бу ерда чорбурчак ғиштларга кўзингиз тушади. Бундай ғиштлар бутун дунё бўйлаб, фақат Олтин Ўрда давригагина хос. Бу ўз аҳамияти билан, замонавий тилда айтганда, Олтин Ўрда бренди.

Вилоятда Олтин Ўрда даврига мансуб еттита мозор аниқланган. Тарихчилар фикрича, улар ёнида қадимий шаҳар жойлашган бўлиши керак. Уни қидириш ишлари билан археологлар келаси йили шуғулланади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси