Маълумотлар ошкораланиши учун жазо кучайтирилади. 2022-2027 йилларга мўлжалланган рақамли экотизимни ривожлантиришнинг янги концепциясида ўзгаришлар кўзда тутилган. Рақамли тараққиёт вазирлиги лойиҳани «Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар» сайтида чоп этди.
«Бундай ҳуқуқбузарликнинг моддий ва маънавий зарар етган жабрланувчилар учун узоқ муддатли оқибатларини ҳисобга олган ҳолда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекснинг 62-модда 1-бандида кўрсатилган икки ойлик муддат ҳаддан зиёд қисқа», дейилади концепцияда.
Ҳужжат юзасидан очиқ мунозара жорий йилнинг 5 сентябригача давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.