Президент Телерадиомажмуасининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида мамлакат бўйлаб кенг кўламли маърифий лойиҳа - «Солномадан келажакка» республика кинолекторийси ўтказилмоқда. Ўтган ҳафта Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудларида фильм намойишлари ташкил этилди. Ақтўбеда томошабинларга Ҳужжатли кино марказининг муаллифлик ишлари тақдим қилинди. Қаҳрамонлар тақдири ва муҳим воқеалар орқали фильм мустақил Қозоғистоннинг шаклланиш йўлини очиб беради. Дастурга ҳаёт йўли, ўзгаришларга интилиш ва инсоннинг жамият ривожига қўшган ҳиссаси мавзуларидаги тўртта фильм киритилди.
Гулқосима Суeнтаeва, вилоят маслихати раиси:
— Бу шунчаки фильм намойиши эмас, мамлакат тарихининг энг муҳим саҳифалари ҳақида очиқ мулоқот ва фикр алмашиш майдончаси. Бундай картиналар ўтмишга ўзгача назар солиш, тарихий хотирани сақлаш, келгуси авлодга етказишга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

