Қозоғистон ва Европа Иттифоқи 2025–2026 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик йўл харитасида рақамлаштириш ва геомаълумотларни бошқаришга алоҳида эътибор берилади. «Қозоғистон – Европа Иттифоқи» мулоқот майдончасининг 16-йиғилишида шундай баёнот берилди. Унда Қозоғистон Бош вазири, Европа Иттифоқи ваколатхонасининг вақтинчалик ишончли вакили, дипломатик миссиялар етакчилари қатнашди. Ўлжас Бектенов республикамизда 2029 йилгача мўлжалланган янгиланган инвестициявий сиёсат концепцияси ишга тушганини кўрсатиб ўтди. Ҳукумат тегишли жараёнларни бюрократик тўсиқлардан озод қилиш ва қулайлаштириш учун рақамли ечимлардан фойдалана бошлади. Қозоғистоннинг ташқи савдосининг учдан бир қисми ва жалб этилган инвестициянинг ярмига яқини Европа давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Ўзаро савдо ҳажми ўтган йили 17 фоизга ошди ва 50 миллиард долларни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

