«Россия газетаси»да Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Абадий дўстлик – халқларимиз учун йўлчи юлдуз» сарлавҳали муаллифлик мақодлси нашр этилди. Мақоланинг марказий мавзуси – умумий қадриятлар, маданият ва ўзаро ҳурматга асосланган икки давлат муносабатлари. Далватимиз раҳбари фикрига кўра, Қозоғистон ва Россия стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқдошлиги – Евроосиё хавфсизлик тизимини барпо этишда ўта муҳим омилдир. Ва ҳозирда икки давлат муносабатлари кенг қамровли стратегик ҳамкорлик ва иттифоқдошлик даражасига ўтмоқда. Президент таъкидлаганидек, Москвага қилинган кенг кўламли ташриф доирасида тегишли Декларация имзоланиши асосий ўринда турибди. Мамлакатларни мустаҳкам иқтисодий алоқалар ҳам боғлаб туради. Икки томонлама маҳсулот айланмаси ўсмоқда ва 30 миллиард долларга яқинлашяпти. Келгуси шерикликнинг асосий йўналишларидан бири сифатида Қосим-Жўмарт Тўқаев транспорт логистикасини атади. Энергетика соҳаси ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Давлатлар энергия объектларини барпо этиш ва модернизация қилиш борасида ҳамкорлик қилмоқда, хусусан, дастлабки АЭС «Росатом» иштирокида қурилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ўзаро алоқалар муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Унинг айтишича, «горизонтал» алоқаларнинг бутун мажмуаси равнақ топишига ҳар йили ўтказиладиган Қозоғистон-Россия минтаққалараро ҳамкорлик форуми ҳам сезиларли ҳисса қўшади. Экспертлар таъкидлашича, икки тарафлама маҳсулот айланмасининг тахминан ярми, бу эса ҳозирда 17 миллиард долларни ташкил қилади, айнан минтақаларарро савдо эгаллаган.
Жумабек Сарабеков, Қозоғистон
Республикаси Президенти қошидаги Дунё иқтисоди ва сиёсати институти эксперти:
- Чегараолди ҳамкорлик икки
тарафлама алоқаларимизда асосий роль ўйнайди, бу юк транзити, умуман, маҳсулот
айланмаси соҳаси. Минтақавий, чегараолди инфратузилмасининг зарур ҳолатга
келтирилгани, турли маъмурий тўсиқлар бартараф этилгани, гуманитар
йўналишлардаги – булар бари долзарблик касб этади. Ва бу ҳар кунлик асосда
амалга оширилиши шарт бўлган иш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

