Қозоғистонда солиқ ва божхона тизимлари тўлиқ рақамлаштирилади. Ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ишлар йил охиригача тугатилиши зарур. Бош вазир Молия вазирлигига шундай талаб қўйди. Ўлжас Бектеновнинг таъкидлашича, барча жараёнларни максимал даражада рақамлаштириш иш бошқаришни осонлаштиради. Ҳукумат йиғилишида Молия вазири бу йўанлишда олиб борилаётган ишлар ҳамда режалар ҳақида гапирди. Мади Такиевнинг айтишича, сўнгги 5 йил ичида кўрилган чора-тадбирлар натижасида республика бюджетига қўшимча 4 триллион тенге тушди. Шундан 23 фоизи ёки 932 миллиард тенгеси 2023 йилга тўғри келади. Вазир таъкидлашича, жорий йилда даромад режасида бир ярим триллион тенге тушиши кўзда тутилган. Йиллик ўсиш 173 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, йирик солиқ тўловчилар, нефть сектори ва тоғ-металлургия мажмуасининг солиқ салоҳиятини ошириш кўзланяпти. Мади Такиев янги Солиқ кодекси ва унга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берди.
Мади Такиев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:
— Қонунбузарлик учун таъқиб қилгандан кўра унинг олдини олган маъқулроқ. Ушбу мақсадда «Электрон счёт-фактура» ахборот тизимида рўйхатга олишда ҳам, электрон счёт-фактура ёзишда ҳам. ҚҚСни қайтариш жараёни кўзда тутилган. Чунки солиқ таҳлили ва камчиликларни тузатиш жараёнида ҚҚСни қайтариш жараёнида хатоликлар кўпроқ учрайди. ҚҚСни жадал қайтариб бериш имконини берувчи аналитик тизим устида иш юритиляпти. Буларнинг барчаси мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларига етарлича салмоқли кўмак бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.