Астанада Ички ишлар вазирлиги Бошқарув академияси очилди

Астанада Ички ишлар вазирлиги Бошқарув академияси очилди

Қозоғистонда Ички ишлар вазирлиги Бошқарув академияси ташкил қилинди. Янги ўқув даргоҳи очилиши маросими Президент эълон қилган «Қонун ва тартиб» ҳафталиги доирасида ўтказилди. Унда Бош вазир иштирок этди. Академия рақамли лаборатория, рақамли ечимлар аудиторияси, патрул автомобилларини масофадан бошқариш тизими, йўл ҳаракати хавфсизлигини сунъий идрок ёрдамида таҳлил этиш тизими, роботлаштирилган техника ва «ақлли кўзойнак»лар билан жиҳозланган. Таълим дастури бошқарув малакасини кенгайтириш ва замонавий ёндашувларни ўзлаштиришга қаратилган. Унда ҳар йили раҳбар ходимлар тайёрлаш йўналишида 100  киши таълим олади, магистратура ва докторантура учун 30 та ўрин ажратилган. Академияда ички ишлар ҳудудий бўлимлари ходимлари таълим олишга киришди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Академияга тегишли тажрибага эга, қатор ютуқларга эришган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўқишга келади. Таълим майдончаси замон талабларига мослашган, шу жумладан, халқаро даражада ишлай оладиган раҳбарларни тайёрлайдиганмасканга айланишига ишончим комил. Унда бўлажак ислоҳотларга асос солинади, бутун ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизими жамоа бўлиб ишлаши, улар учун интеллектуал асос яратилиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси