Қозоғистонда 6 университет клиникаси, 14 та шифохона, 11 перинатал марказ ва 3 та миллий марказ бунёжд этилади. Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг биринчи босқичида бу ишлар амалга оширилади. Келгуси йилларда 11 ярим минг ўринга мўлжалланган замонавий кўп соҳали даволаниш масканлари қад ростлайди. Иккинчи босқичда эса 2 ярим мингта тиббиёт объекти бунёд этилиши, таъмирланиши, қайта жиҳозланиши кўзда тутилган. Бу иншоотларнинг 79 фоизи дастлабки тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун мўлжалланган. Шунингдек, 5 йиллик даврга мўлжалланган ускуналар билан таъминлаш ҳамда мутахассислар тақчиллигини бартараф этиш мўлжалланяпти. 2030 йилгача бинолар тўзиши даражаси 30 фоизгача камаяди, 88 фоиз жиҳозлар билан таъминланади, зарур кадрлар билан таъминлаш режалаштирилган. Ҳукумат тегишли концепцияни қабул қилди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Қозоғистондаги фақат 9 та тиббиёт иншооти JCI халқаро стандартига мос келади. Улар қаторида Миллий илмий кардиохирургия маркази, Она ва бола миллий маркази ҳамда бошқаларни кўрсатиш мумкин. Ушбу стандартлар бўйича аккредитацияланиши тиббиёт соҳасининг аҳволини кўрсатади. Барча соғлиқни сақлаш ташкилотлари мазкур даражага чиқишга интилиши лозим. Асосий иншоотларни лойиҳалаштиришда JCI халқаро стандартлари талабларини унутмаслигимиз зарур.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.