В рамках
официального визита в КНР председатель Мажилис раиси
Ерлан Қўшанов ХХРга қилган расмий ташрифи доирасида Синьцзян-Уйғур
мухтор тумани маркази - Урумчи шаҳрига борди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон -Хитой савдосининг ярмидан зиёди
мазкур туманга тўғри келади. Шу билан бирга товар айланмаси ўсиши суръати лол
қоларли даражада юқори. Ўтган йилнинг ноябрь ойида жорий этилган визасиз
кириш-чиқиш тартиби бунга ижобий таъсирини кўрсатди. Яқинда QazTrade савдо ваколатхонаси
очилади ва «Аягўз-Тачэн» учинчи темирйўл ўтиш жойи қурилиши бошланади. Бу
лойиҳалар икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириши аниқ. Мажилис раиси СУМТ
Коммунистик партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан суҳбатда шуларни таъкидлади.
Томонлар минтақалараро ҳамкорлик форматида алоқаларни янада кенгайтириш
масаласини муҳокама қилди. Қозоғистон ҳудудида электрон савдо учун минтақавий
қўшма омборлар яратиш бўйича фикр алмашилди. Транспорт ва логистика, қишлоқ
хўжалиги, трансчегара сув захиралари ва туризм масалалари алоҳида кўриб
чиқилди.